Халқаро кузатувчилар ОАВ ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишишди

27.10.2024

136

msk_yangiliklari_in

Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига халқаро кузатувчи сифатида индонезиялик журналистлар “Калимантан Post” нашри раҳбари Эка Шанти ва мазкур нашрнинг иш юритувчиси Дҳану Приҳантома Ариа ташриф буюришди. Улар дастлаб ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов билан суҳбатлашишди. Шундан сўнг сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб, бу ерда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

 

– Биз сайлов участкаларида ҳам бўлиб, сайлов жараёнларини кузатдик, – дейди Эка Шанти – Бундан ташқари, ҳудудий сайлов комиссиясида аҳолига сайлов жараёнида тезкор маълумотлар етказиш тизими, участкалар фаолиятини услубий мувофиқлаштириш ишлари, шунингдек, матбуот марказида журналистлар учун ташкил қилинган қулайликлар бизга манзур бўлди. Ўйлаймизки, матбуот маркази орқали сайлов жараёнларини очиқ, ошкора ва холис ёритиш тизими яратилганлиги мамлакатингиз сайлов тизимининг асосий ютуқларидан биридир.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур