14.10.2024

176

msk_yangiliklari_in

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайлов куни яқинлашгани сари қалбимизда бир ҳаяжон бор. Яъни кимлар қонун ижодкорлари қаторига киради, яна кимлар вилоят, туман Кенгаши депутати бўлади? Бу масалани ҳал қилиш, албатта, сайловчиларимизга боғлиқ. Биз жараённи кузатиб борамиз. Муҳими, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган жондорликлар ўзларига маъқул бўлган, юрт келажаги учун елка тутадиган номзодларга овоз берадилар, деб ўйлайман, – дейди Жондор туманидаги 45-мактабда жойлашган 207-сайлов участкаси раиси Шариф Шамсиэв. – Бизнинг участкада муҳим сиёсий кунга тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек қилиб қўйилган. Овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда хоналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши дейсизми, ёки сайлов қутилари ўрнатилиши масаласи, қисқаси барча ишлар амалдаги қонунчилик асосида ташкил қилинди.

 

Насиб бўлса, участка ҳудудидаги сайловчилар 27 октябрь куни сиёсий фаолликларини амалда намоён қилишади. Улар ўз келажаклари учун овоз берадилар.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур