Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилган асосий чора-тадбирларга бағишланган брифинг ўтказилди.
Унда Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов сайловга тайёргарлик ишлари борасида батафсил ахборот берди.
Брифингда овоз бериш жараёнлари ва уни ўтказиш тартиби бўйича сўз борди. Унда иштирок этган журналистлар ва блогерлар сайловни ташкил этиш ишлари билан таништирилди. Таъкидландики, тайёргарлик жараёни Сайлов кодекси талабларига биноан, қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда адолат тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Фуқаролардан, сайлов ташкилотчилари-ю, журналистлардан тушаётган барча мурожаатларга ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзолари ўз вақтида малакали жавоблар қайтаришмоқда.