09.10.2024

172

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловга ҳам саноқли кунлар қолди. Қоровулбозор туманида мазкур сиёсий жараёнга амалдаги қонунчилик асосида тайёргарлик кўрилган.

 

 

513-сайлов участкаси 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган. Бу ерда сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши каби барча масалалар муҳим сиёсий кунга шай.

 

- Бизнинг "Тинчлик" МФЙ ҳудудидаги туман касб-хунар мактаби биносида жойлашган 514-сайлов участкасида ҳам сайловга тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек ташкил қилинган, - дейди сайлов комиссияси раиси Улуғбек Расулов. - Сайловчиларимиз учун барча шароитлар яратилган. Овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда хоналар жиҳозланиши ҳам намунали.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур