Бухоро ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳамкорлигида “Сайлов жараёнларини ёритишда журналистларнинг ўрни ва масъулияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар қатнашишди. Дастлаб Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси в.б. Шамшод Очилов мазкур семинарнинг мазмун-моҳияти борасида тушунча берди. Шундан сўнг Бухоро ҳудудий сайлов камиссияси матбуот маркази раҳбари Акбар Рустамов сайлов жараёнларини ёритишда журналистлар нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан ўртоқлашди.
Семинар савол-жавобларга бой тарзда ўтди.