19.10.2024

97

msk_yangiliklari_in

Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 16 октабрдан республика бўйлаб сайлов участкаларида соат 9:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилди. Сайловчи сайлов куни ўз ҳудудида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади.

 

Бухоро туманидаги 130-сайлов участкасида ҳам муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Шу ҳудудда рўйхатда турувчи Фирдавс Рахматов – ички ишлар соҳасида ишлайди. У 27-октабр куни ўз хизмат вазифасини ўташи керак. Шу учун Фирдавс муддатидан олдин ўзи танлаган номзодларга овоз берди.

 

           

 

  

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур