Когон шаҳар 3-умумтаълим мактабида ташкил этилган 105-сон сайлов участкасида сайловга тайёргарлик жараёнлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Айни дамда комиссия аъзоларининг фаолият юритишлари учун қулайликлар яратилган. Белгиланган тартибда техник жиҳозлар ва турли қўлланмалар билан таъминланган.
- Сайлов участкамизда бугунги кунимиз комиссия аъзоларининг йиғилиши билан бошланди. Бунда ҳар бир комиссия аъзосининг сайлов жараёнига оид ҳозиргача бўлган фаолияти тўғрисида сўз борди. Келгусидаги режалар аниқлаб олинди,- деди участка сайлов комиссияси аъзоси Лайло Ҳожиэва.