- Сайлов куни пойтахтга хизмат сафари билан кетяпман. Шу сабабли муддатидан олдин овоз беришни маъқул топдим. Партиялар фаолиятига ва номзодлар ишига бефарқ эмасман. Фурсатдан фойдаланиб ўз танлаган номзодимга овоз бердим, - дейди фуқаро Ойбек Абдуллаев.
462-сон сайлов участкаси Қоракўл туман Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жойлашган.Овоз бериш жараёнлари шаффоф ва адолатли ташкил этиляпти. барча участкалар қатори мазкур участка ҳам талаб даражасида жиҳозланган.
Маълумот ўрнида, муддатидан олдин овоз берувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан сайлов участкасига боришлари керак. Муддатидан олдин овоз бериш бугун барча участкаларда 18:00 га қадар давом этади.