Бухоро вилоятидаги барча сайлов участкалари қаторида Когон шаҳар 7-мактаб биносида жойлашган 97-сон сайлов участкаси талаб даражасида жиҳозланган

08.10.2024

202

msk_yangiliklari_in

Маълумки, 27-октабр куни парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов жараёни ўтказилади. Бунда Бухоро вилоятидаги барча сайлов участкалари қаторида Когон шаҳар 7-мактаб биносида жойлашган 97-сон сайлов участкаси талаб даражасида жиҳозланган.

 

-Ўтказилиши кутилаётган сиёсий тадбирга Сайлов кодексини батафсил ўқиб,тушунган ҳолда жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Комиссия аъзоларимизнинг ҳар бири ўз вазифасини астойдил бажаряпти. Аминманки, сайлов уюшқоқлик билан адолатли ва шаффоф ўтади, - дейди 97-сон сайлов участка комиссияси котиби Халил Набиев.

 

Мазкур сайлов участкасида сайловга оид стенд ва баннерлар жойлаштирилган. Комиссия аъзолари учун керакли техник жиҳозлар билан таъминланган.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур