Бухоро вилоятида тайёргарлик ишлари қонунчилигимизда белгиланган тартиб-қоидалар ва талабларга мос равишда ташкил қилинмоқда

09.10.2024

182

msk_yangiliklari_in

Мамлакатимизда шу йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов бўлиб ўтади. Шу боис Бухоро вилоятида тайёргарлик ишлари қонунчилигимизда белгиланган тартиб-қоидалар ва талабларга мос равишда ташкил қилинмоқда

 

– Сайловни ўтказиш ва овоз беришда муҳим ўрин тутадиган Пешку туманидаги 13-мактабда жойлашган 344-сайлов участкасининг овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши масаласи ҳам тегишли қонунчилигимизга мувофиқ ҳолда ташкил қилинди, – дейди мазкур участка сайлов комиссияси раиси Зокир Ҳусенов. 

 

 

– Сайловга тайёргарлик жараёнларини ҳар куни кузатиб бораман, – дейди Бухоро давлат университети ўқитувчиси Дилбар Раҳмонова. –Талабалар ушбу сиёсий жараёнда иштирок этишни интиқлик билан кутишмоқда. Суҳбатимизда партиялар фаолияти ҳақида гап кетганда, ҳатто, баҳсли мунозаралар ҳам бошланиб кетади. Ҳар бир партиянинг олиб бораётган ислоҳотларга ўз билим даражалари қадар изоҳ беришади. Бу, албатта, мамлакатимизнинг сиёсий ва ижтимоий ишларига талабаларнинг бефарқ эмаслигини яна бир карра намоён этади. 

 

 

– 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловга тайёргарлик ишлари Жондор туманида ҳам қизғин давом этмоқда, – дейди 221-участка сайлов комиссияси раиси Элдар Ризаэв. – Ҳар бир жараённи қонунчилигимизда белгиланган қоидалар ва талаблар асосида бўлишига жиддий эътибор бермоқдамиз. Овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли хоналар жиҳозланган, сайлов бюллетенларини бериш жойлари ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар таъминланган. 

 

 

Когон шаҳар 3-умумтаълим мактабида ташкил этилган 105-сон сайлов участкасида сайловга тайёргарлик жараёнлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Айни дамда комиссия аъзоларининг фаолият юритишлари учун қулайликлар яратилган. Белгиланган тартибда техник жиҳозлар ва турли қўлланмалар билан таъминланган. 

 

– Бугун сайлов участкада комиссия аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди, – дейди участка сайлов комиссияси аъзоси Лайло Ҳожиэва. – Бунда ҳар бир комиссия аъзосининг сайлов жараёнига оид ҳозиргача бўлган фаолияти тўғрисида сўз борди. Келгусидаги режалар аниқлаб олинди. 

 

Дарҳақиқат, олдимизда турган муҳим сиёсий тадбир юртимиз ва халқимиз эртаси, фарзандларимиз келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис ҳар биримиз Ватанимиз эртасига бефарқ бўлмаслигимиз лозим. 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур