Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 23 апрелдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1457-сонли қарорига асосан Бухоро вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашнинг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун
2026 йил 7 июнь, ЯКШАНБА куни янги сайлов бўлиб ўтади.
|
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси манзили |
Сайлов участкаси чегаралари |
|
1. |
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши |
9-Искогаре сайлов округи |
410 |
Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини, Қуйи Чуқурак аҳоли пункти, 9-уй, 33-умумий ўрта таълим мактаби биноси |
“Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғинининг Қуйи Чуқурак, Шодлик, Ўзбекистон ва Учтут кўчалари тўлиқ ҳудуди чегаралари. |
|
411 |
Шофиркон тумани “Искогаре” маҳалла фуқаролар йиғини, Искогаре қишлоғи, 8-уй, |
“Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғинининг Халлоқ Аминов; “Искогаре” маҳалла фуқаролар йиғинининг Саройлар кўчалари тўлиқ ҳудуди чегаралари. |
|||
|
412 |
Шофиркон тумани “Искогаре” маҳалла фуқаролар йиғини, Искогаре аҳоли пункти, 55-уй, |
“Искогаре” маҳалла фуқаролар йиғинининг Араблар, Намозгоҳ, Умар Ҳайём, Искогаре шоҳ ва Қоратепа кўчалари тўлиқ ҳудуди чегаралари. |
2026 йил 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг Buxoro.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.