Бухоро муҳандислик ва технологиялари институтида 22-сайлов участкаси ташкил этилган

11.10.2024

48

msk_yangiliklari_in

Бухоро муҳандислик ва технологиялари институтида 22-сайлов участкаси ташкил этилган. Мазкур участка жорий йил 27-октабрда бўлиб ўтадиган сайловга тайёр, десак адашмаймиз. Участка талаб даражасида жиҳозланган, комиссия аъзолари учун алоҳида хона ажратилган ва сайловга оид стендлар жойлаштирилган.

 

-Сайлов участкамизда барча комиссия аъзоларимиз астойдил иш олиб боришяпти. Фуқаролардан келиб тушаётган саволларга ҳам батафсил жавоб бериляпти. Хусусан, бугун фуқаро Нигора Нурматова сайлов участкасига келиб, сайловга оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Фуқаронинг саволига керакли жавоблар берилди,-дейди 22-сон сайлов участкаси раиси ўринбосари Адиз Азимов.

 

Маълумот ўрнида, фуқаролар маълум бир сабаб билан 16-октабрдан 23-октабрга қадар муддатидан олдин овоз бериш имкониятига эгалар.

 

             

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур