– 27-октабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловга тайёргарлик ишлари Бухоро вилоятининг Жондор туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Ҳар бир жараённи қонунчилигимизда белгиланган тартиб-қоидалар ва талаблар асосида бўлишига жиддий эътибор бермоқдамиз, – дейди 221-участка сайлов комиссияси раиси Элдар Ризаев. – Овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш жойлари ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши каби сайловчилар учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар таъминланди.
Барчани Ватанимиз эртасига бефарқ бўлмасликка, муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақираман.