Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловга Бухоро шаҳрида етарлича тайёргарлик кўрилган. Вилоят Болалар кутубхонасида жойлашган 33-сайлов участкаси мисолида ҳам бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар аллақачон ажратилган эди. Сайлов қутилари ҳам ўрнатилган, - дейди сайлов комиссияси раис ўринбосари Матлуба Акрамова. - Сайловчилар овоз бериш биноларида яширин овоз бериш хоналарининг жиҳозланиши ҳам кўнгилдагидек. 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда сайловчиларимиз муносиб номзодга овоз беришларига ишонаман.