ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ

23.10.2024

120

msk_yangiliklari_in

Бугун ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари Борис Дяконов ва Габриэла Бюттнер Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов кузатувчиларга ҳудудий, туман(шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссияларида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг кузатувчилар сайловга тайёргарлик кўришга оид саволларига жавоблар олди. Бухорои шариф билан боғлиқ таассуротларини ҳам ўртоқлашди.

 

 

Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур