ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ҲУДУДИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА

05.10.2024

211

msk_yangiliklari_in

Сайлов жараёнларининг шаффоф, ошкора ва ҳаққоний ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, халқаро кузатувчиларнинг сиёсий кампаниядаги иштироки жараёнларда ошкоралик муҳити яратилишига хизмат қилади, қолаверса, бу билан фуқароларнинг сайловларда фаоллиги таъминланади.

 

Юртимизда 27-октабр куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида Бухорога келган халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижлик меҳмонлар сайловга ҳозирлик жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда.

 

 

ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари Борис Дяконов ва Габриэла Бюттнер Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди. 

 

Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов кузатувчиларга ҳудудий, туман(шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссияларида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг кузатувчилар ҳудудий сайлов комиссияси матбуот марказида ҳам бўлиб, бу ерда ОАВ ходимлари учун яратилган шароитларни ҳам кўздан кечиришди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур