Сайловда иштирок этиш фуқароларнинг жамият ва давлат олдидаги масъулиятли бурчидир. 30-сайлов участкасида фуқаролар овоз беришда фаоллик билан иштирок этишмоқда. Участка Бухоро шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми биносида жойлашган. Сайлов участкасида 1500 минг нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 150 нафардан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган.
30-сайлов участкасида рўйхатида турувчи фуқаро Амина Абдуллаева сайловда қатнашиб ўз танлаган номзодларига овоз берди:
- Мазкур сайлов жараёни жамиятни ривожлантириш ва фуқароларнинг ҳуқуларини ҳимоя қилиш учун муҳим ҳисобланади. Мен сайловдаги иштироким билан мамлакатимиз келажагига бефарқ эмаслигимни амалда исботладим.
Маълумот ўрнида, овоз бериш жараёнлари бугун соат 20.00га қадар давом этади.