ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари Борис Дяконов ва Габриэла Бюттнер яна Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди. Бу гал улар сайловга тайёргарликнинг охирги жараёнлари билан танишишди.
Кузатувчилар сайловга тайёргарлик кўришга оид саволларига жавоблар олди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов ҳамда комиссия аъзоси Қаҳрамон Турсунов томонидан керакли маълумотлар берилди.