Сайловда қатнашиш учун атай Самарқанддан келдим

27.10.2024

111

msk_yangiliklari_in

Бухоро шаҳридаги Маҳмуд Торобий маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳумоюн Сайфуллаев бу йил сайловда илк маротаба иштирок этмоқда. Эрта тонгда Бухоро шаҳридаги 26-сайлов участкасида ҳозир бўлган йигитнинг ҳаяжони чексиз.

 

- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 1-курсида таҳсил оламан, - дейди Ҳумоюн. – Ҳаётимдаги илк муҳим сиёсий жараённи ўтказиб юборишни истамадим ҳамда сайловда овоз бериш учун атайин Самарқанддан келдим.

 

Сайловда овоз бериш шунчаки ҳуқуқий мажбурият бўлиб қолмай, балки ҳар биримизнинг давлатимизни янада юксалтиришга ва фаровонлигини ошириш учун қўшган ҳиссамиздир.

 

Шунинг учун мен ўз овозим билан Ўзбекистоннинг келажагини белгилашга ҳисса қўшмоқчиман.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур