Россиялик халқаро кузатувчилар Бухорода бўлишди

25.10.2024

126

msk_yangiliklari_in

Парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов ҳам сиёсий, ҳам масъулиятли жараён. Ташкилий ишларнинг бари сайловни муносиб ўтказиб, намунали ташкил этишга қаратилган.

 

Сайлов жараёни ва тайёргарлик ишларини ўрганиш учун Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида халқаро кузатувчилар бўлишди. Бу галги кузатувчилар Россия Федерациясидан ташриф буюришди. Людмила Маркина, Элмира Хаймурзина сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

 

   

 

Учрашувда кузатувчилар сайлов жараёнлари, унинг ёритилиши ва суратга олиш ишлари қай тартибда амалга оширилиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси М.Олимов ҳамда Матбуот маркази раҳбари Акбар Рустамов бу борада батафсил маълумотлар берилди.

 

Кузатувчилар барча ишлар халқаро нормалар асосида ташкиллаштирилганлигини эътироф этишди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур