18.10.2024

7

msk_yangiliklari_in

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловга Жондор туманида яхши тайёргарлик кўрилган. Бизнинг 223-сайлов участкасида ҳам овоз бериш биноларида яширин овоз бериш учун етарли миқдорда хоналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенларини бериш учун жойлар ажратилиши муҳим сиёсий кунга тайёр. Сайлов қутилари ўрнатилган.

 

Мамлакат ҳаётида жиддий аҳамиятга эга кун яқинлашмоқда. Ишонаманки, участка ҳудудидаги сайловчиларимиз 27 октябрь куни сиёсий фаолликларини амалда намоён қилишади, – дейди сайлов участкаси раиси Илҳом Жумаев.

 

   

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур