2024 йил 26-октабр куни соат 15.00 да Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида комиссия раиси Муҳаммадқосим Олимов иштирокида Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилган асосий чора-тадбирларга бағишланган брифинг ўтказилади.
Брифингга вилоятдаги барча журналистлар ҳамда блогерларни таклиф қиламиз.
Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази