27.10.2024

96

msk_yangiliklari_in

Бугун мамлакатимиз эртаси учун муҳим сиёсий жараён. Парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлови куни. Сайловни ўтказиш учун Бухоро ҳудудий сайлов комиссияси Ўзбекистон мадҳияси остида ўз ишини бошлади. Комиссия аъзолари ўзларининг вазифаларига киришди. Бухоро ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари ва матбуот маркази сайловни ҳар жиҳатдан пухта ва юқори савияда ўтишига эътибор қаратишмоқда. Барча туман ва шаҳар участкалари ҳам сайловчиларни кутиб олишга тайёр.

 

Сайлов жараёнлари ҳокимиятнинг қонунийлигини оширади ва халқ томонидан қўллаб-қувватланадиган давлат бошқарувини шакллантиради.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур