383-сон сайлов участкаси Ромитан туман 16-мактаб биносида жойлашган. Ушбу участка низом асосида зарур ва керакли техник воситалар билан таъминланган. Участкада ҳар куни фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ташриф буюриб батафсил жавоб олишяти. Қолаверса, октабр ойи бошида овоз бериш ва унинг тартиби тўғрисида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилган, шунингдек, сайлов куни фуқаролар иштироки учун таклифномалар тарқатилган.
Маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловни муносиб ўтказиш учун барча тайёргарлик кўрилган. Комиссия аъзолари хонаси талаб асосида жиҳозланган. Сиёсий жараёнда фуқароларнинг ҳаққоний ва холис фикрини билдиришга кўмак бўлиш муҳим вазифамиз ҳисобланади, - дейди участка раиси Саломат Бафоева.