Ўзбекистонликлар учун 27 октябрь санаси - муҳим сиёсий кун. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов ўтказилади. Шу муносабат билан Бухорода участка сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар босқичма-босқич давом этмоқда.
Вобкент туманида ҳам бу иш қизғин кечаяпти. 181- ва 182-участка сайлов комиссиялари ҳудудида 172-,173-,174- ҳамда 188-,189-,190- УСК аъзолари учун ўтаётган ўқувлар давомида сиёсий жараён янгиликлари, сайловдаги асосий вазифалар, фуқаролар билан ишлаш, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш тартиби, сайлов тизими ҳамда бошқа жиҳатлар бўйича атрофлича маълумотлар берилаяпти. Ўқув машғулотлари жараёнида моҳир тренерлар сайловга оид ўқув қўлланмалар, ҳужжатлар, видеороликлардан фойдаланишмоқда.
Бухоро вилоят ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати