16.09.2024

3587

msk_yangiliklari_in

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловни ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини ошириш бўйича ташкил қилинган ўқув-семинарлар жойларда бўлгани сингари Жондор туманида ҳам давом этмоқда, – дейди ўқув-семинар тренери Сухроб Давронов. – Айни пайтда тумандаги Ихтисослашган мактабда тўрт нафар тренер – сиёсий жараён янгиликлари, сайловдаги асосий вазифалар, фуқаролар билан ишлаш тартиби ҳамда бошқа жиҳатлар бўйича батафсил тушунчалар бермоқдамиз. Ўқув-семинар иштирокчилари мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам атрофлича жавоблар олишяпти. Шунингдек, Дарслар давомида сайловга оид ўқув қўлланмалар, ҳужжатлар, видеороликлардан унумли фойдаланиляпти. Бир сўз билан айтганда, ҳар биримиз саъй-ҳаракатларимиз орқали сайлов намунали ўтишини таъминлаймиз.

 

 

Бундан ташқари, Сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ҳамда котиблари иштирокида ўтказилаётган ўқув жараёнларда сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш тартиби, сайлов тизими ҳамда бошқа хусусиятларга алоҳида тўхталиб ўтилмоқдаки, бу сайловни амалдаги қонунчилик асосида шаффоф ўтишини таъминлайди, албатта.

 

Сайлов комиссияси аъзолари учун ташкил қилинган мазкур ўқув-семинарлар 18-сентабрга қадар босқичма-босқич давом этади.

 

 

 

Бухоро вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур