Бухоро шаҳри, Жўбор маҳалласидаги 34-сайлов участкасида овоз берувчи сайловчилар сони 2919 нафар бўлиб, уларнинг 207 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.
Сайлов участкасида ҳар бир овоз берувчига қулай шарт-шароитлар яратилган. Маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ҳамда комиссия аъзолари ногиронлиги бор шахсларга ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқидан эркин фойдаланишига кўмак беришмоқда.
Бугунги сайловда фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, овоз беряпман. Участкада яратилган инкюзив шароитлар, айниқса, брайл алифбосидаги блютенлар эркин овоз беришимизга имкон берди, - дейди Ўғилой Қарақулова.