02.10.2024

76

msk_yangiliklari_in

Юртимизда 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайлов ўтказилади. Шу муносабат билан Бухорода участка сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар бошланди.

 

Бухоро туманидаги 16-мактабда ташкил қилинган ўқув давомида сиёсий жараён янгиликлари, сайловдаги асосий вазифалар, фуқаролар билан ишлаш, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш тартиби, сайлов тизими ҳамда бошқа жиҳатлар бўйича атрофлича маълумотлар берилаяпти. Ўқув машғулотлари жараёнида моҳир тренерлар сайловга оид ўқув қўлланмалар, ҳужжатлар, видеороликлардан кенг фойдаланишмоқда.

 

– Мазкур ўқувлар дастлаб участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ҳамда котиблари иштирокида ўтказилган бўлса, энди фақат участка сайлов комиссияси аъзолари учун ташкил қилинди. Қувонарлиси, тренерларимизнинг бераётган маълумотлари, тушунтиришлари натижасида саволларга ҳам ўрин қолмаяпти, – дейди 149-УСК фаоли, ўқув-семинар иштирокчиси Зарина Рўзиева. 

 

 

Бухоро вилоят ҳудудий сайлов комиссияси

матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур